Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ЯНГИ БИНОСИНИНГ ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ.


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ЯНГИ БИНОСИНИНГ ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ.

 

            Юртимизда шонли саналар, қутлуғ байрамлар арафасида яратиш, бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилиши қадимий анъана ва удумларга айланиб қолган.

            Ҳар гал Наврўз шодиёналарига қўшалоқ байрам сифатида янги уй-жойлар, янги санъат ва маданият кошоналари, шифохонаю, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари қуриб фойдаланишга топширилишига гувоҳ бўлганмиз. Шунингдек, янги биноларга пойдевор қўйиш ҳам ана шундай байрамона кайфиятда амалга оширилмоқда.

            Бу йилги Наврўз айёми арафасида Навоий вилоят адлия бошқармаси   янги биноси пойдеворига биринчи ғишт қўйилди.

            Лойиҳа қиймати 7,5 миллиард сўмни ташкил этадиган мазкур уч қаватли бино 4800 метр квадрат жойни эгаллайди. Қурилиши режалаштирилган мазкур иншоот 8 ойда қуриб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

            Вилоят ва шаҳар жамоатчилиги қатнашган янги бинонинг лойиҳа тақдимоти тадбирида вилоят ҳокими, сенатор Қ.Турсунов иштирок этди.