Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумида иштирок этишни ҳоҳловчилар диққатига!


“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумида иштирок этишни ҳоҳловчилар диққатига!



Навруз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлиги сабабли 21 – 24 март кунлари Ўзбекистонда тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги ҳақидаги кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, арзонлаштирилган тарифларнинг амал қилиши миллий иштирокчилар учун жорий йилнинг 29 март соат 18-00 га қадар узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Форумда Ўзбекистон ва қатор хорижий давлатлар адлия вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, жаҳоннинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари, олимлар ва экспертлар, шунингдек мамлакатимиз давлат органлари ва компаниялари раҳбарлари, юридик хизматлари вакиллари, суд экспертизаси мутахассислари, нотариуслар, адвокатлар иштирок этадилар.

Бугунги кунгача АҚШ, Буюк Британия, Франция, Австрия, Япония, Сингапур, Малайзия, Хитой, Россия ва дунёнинг бошқа давлатларидан 50 дан ортиқ мутахассислар Форумда маърузачи сифатида иштирок этишларини тасдиқладилар. Улар орасида вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек Гарвард ва Болонья университетлари, Бостон юридик коллежининг ҳуқуқ мактаби, Калифорния университетининг Гастингс юридик коллежи профессор-ўқитувчилари, “Dentons”, “White & Case” (АҚШ), “Reed Smit LLP” (АҚШ), “Freshfields Bruckhaus Deringer” (Буюк Британия) “Cleary Gottlieb Steen & Hamilton LLC” (АҚШ), “Norton Rose Fulbright LLP” (Буюк Британия) каби дунёга машҳур халқаро юридик фирмаларнинг адвокатлари бор.

Форумда Жаҳоннинг деярли барча асосий арбитраж марказлари, шу жумладан Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC), Европа низоларни ҳал этиш маркази (ECDR), Жаҳон банки гуруҳининг Инвестицион баҳсларини ҳал этиш бўйича халқаро маркази (ICSID), Халқаро савдо палатаси (ICC-Austria) Гонконг Халқаро арбитраж маркази (HKIAC) вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашишади.