Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

МАҚСАД: ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ.


МАҚСАД: ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ.


Бугун Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари учун Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Буюк Британиянинг Миллий давлат бошқаруви мактаби эксперти Тове Стеен хоним иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингда иштирокчиларга чет эллик эксперт томонидан ишда мувафақиятларга эришиш сирлари, жамоа бўлиб ишлаш, лидерлик стратегияси бўйича чет эл тажрибасига асосланган маълумотлар интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда етказилди. Семинарда ходимлар кўпгина қизиқарли маълумотларга эга бўлиб, келгусида уларнинг иш фаолиятларига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.