Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Энди олтин қазиб олмоқчимисиз? Марҳамат!


Энди олтин қазиб олмоқчимисиз? Марҳамат!


Норасмий олинган маълумотларга қараганда бугунги кунда республикамизнинг Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида йилига 1 тоннага яқин олтин ноқонуний равишда қазиб олинар экан. Ноқонуний иш барибир ноқонуний-да. Қайси юмуш бўлмасин, унинг қонуний фаолияти ҳам давлатга, ҳам жамиятга наф келтиради. Энг асосийси, даромад олмоқчи бўлган тадбиркорлик юмушингиз сизга ҳаловат келтиради.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4030-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар Давлат хизматлари марказлари орқали бериладиган электрон рақамли имзо калитларини олган ҳолда e-auksion.uz сайтидан иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтиб, онлайн аукционда қатнашиш имкониятига эгалар. Шунингдек, танловга қўйилган қимматбаҳо металларни олтин изловчилар сифатида қазиб олиш фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган ерларни ютиб олишлари мумкин. Танловда ғолиб бўлган иштирокчиларга 3 йил давомида ушбу ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи берилади.


      Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 255-сонли қарори билан 2019 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга кўра, 2019 йилда Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги 405 та участкадаги жами 403,4 гектар майдон аукцион орқали сотилиши режалаштирилган. Эътиборли жиҳати, Хатирчи туманининг Оқсоқолота ва Олтинсой қишлоқларидан ҳам ер қари участкалари ҳам сотувга қўйилган. Тадбиркорликнинг ушбу фаолият тури билан шуғулланиш истаги бўлган фуқаролар юридик ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида Давлат хизматлари марказларидан рўйхатдан ўтиб, ҳеч қандай хавотирларсиз қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишлари мумкин. Қимматбаҳо металларни қазиб олишда ер ости тоғ-кон қазилмалари йўлакларсиз ва портловчи моддалардан фаойдаланмаган холда хавфсиз чуқурликкача фаолиятни амалга оширишингиз мумкин. 



           Хўш, олтин қазиб олинди, уни каерга, қайси бозорда сотиш мумкин?,- деган савол бугун тадбиркорларни уйлантирмаслиги учун қўйида шундай маълумотларни тақдим этамиз. Биринчидан, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 254-сонли қарори талаблари асосида ер қаридан фойдаланувчилар томонидан белгиланган тартибда ажратиб олинган олтинлар учун қабул қилиш пунктлари ташкил этишлари мумкин. Иккинчидан, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўглан юридик шахслар томонидан сайёр қабул кассалари ташкил этишга рухсат этилади. Хулоса шуки, мазкур тадбиркорлик фаолияти учун сизда фақат иштиёқ бўлса, бас. Хатирчи туманида бундай ишбилармонлар бисёр.