Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Навоий вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида март ойи бўйича “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.


Навоий вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида март ойи бўйича “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

2018 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариб келаётган ташаббускор ходимларнининг самарали меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Навоий вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” бурчаги ташкил этилиб, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида фаолият юритиб келаётган ходимлар орасидан ҳар ойда “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқланиб, муносиб тақдирлаб бориш тартиби йўлга қўйилган.

2019 йил март ойи якуни бўйича Навоий вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш бўйича Комиссия томонидан қонун хужжатларини, шунингдек бошқарма ёки тегишли таркибий бўлим фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари, ижобий амалиётни жорий этиш бўйича берган ғоялари, меҳнат ва ижро интизомига ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиши, жамоат ишлари ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларидаги фаол иштироки, шу жумладан матбуот ва телевидениядаги чиқишлари юзасидан ходимларнинг бир ойлик фаолияти ўрганилди ва баҳоланди. Комиссия қарорига асосан 2019 йил март ойи бўйича Нурота туман адлия бўлими бошлиғи Ахмедов Азиз Пулатович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди ҳамда у тўғрисидаги маълумотлар “Ойнинг энг яхши адлия ходими” бурчагига жойлаштирилди.

Ушбу танлов жорий этилганлиги ҳар бир ходимни ўз жамоаси орасида янада фаол меҳнат қилишга, меҳнат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлашга, шахсий ташаббус кўрсатишга, шунингдек касбдошлари орасида юксак эътиборга сазовор бўлишга хизмат қилади.

Навоий вилояти адлия бошқармаси жамоаси Ахмедов Азиз Пулатовичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун миннаддорчилик билдиради.