Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Навоий шаҳрида ҳуқуқий адабиётлар сайли ташкил этилди.


Бугун Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан ўзида бир нечта лойиҳаларни жумладан, “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил”, “Сўранг жавоб берамиз”, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган фуқароларимиз учун “Биз биргамиз”, “Сайлов ҳуқуқшуноси” акциясини қамраб олган “Адлия сайли” шаклида ташкил этилган ҳуқуқий адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.

Президентмиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосида ташкил этилган мазкур тадбир доирасида “Адолат” нашриёти томонидан нашр этилган бадиий ва ҳуқуқий адабиётлар ярмаркаси, ҳуқуқшунос ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тушунчалар берилиб, уларнинг қонунчилигимиз бўйича қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Шунингдек, мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр кўргазмалари, спортни тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари, бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда компьютер саводхонлиги бурчаклари ташкил этилди.