Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

“Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқланди.



Хабарингиз бор, 2018 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариб келаётган ташаббускор ходимларнининг самарали меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Навоий вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” бурчаги ташкил этилиб, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида фаолият юритиб келаётган ходимлар орасидан ҳар ойда “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқланиб, муносиб тақдирлаб бориш тартиби йўлга қўйилган.
Навоий вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш бўйича Комиссия томонидан бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Шуҳратов Жонибек Шуҳратович 2019 йил апрель ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида эътироф этилди.
Ж.Шуҳратов ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширишда фаол бўлибгина қолмай, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганади, уларни амалиётда қўллаш чораларини кўриш ва бу борада миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб, изланишлар олиб боради.
Ушбу танлов жорий этилганлиги ҳар бир ходимни ўз жамоаси орасида янада фаол меҳнат қилишга, меҳнат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлашга, шахсий ташаббус кўрсатишга, шунингдек касбдошлари орасида юксак эътиборга сазовор бўлишга хизмат қилади.
Адлия бошқармаси жамоаси Шуҳратов Жонибек Шуҳратовични ушбу муваффақият билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида ривож ва зафарлар тилайди ҳамда бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун миннаддорчилик билдиради.