Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

АДЛИЯ ЁРДАМ БЕРАДИ.


АДЛИЯ ЁРДАМ БЕРАДИ.

Кармана туман адлия бўлими томонидан Кармана тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 3-сонли “Қуёшжон” ва 8-сонли “Пахтаой” МТМларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ходимларга 2019 йилнинг апрель ойи ойлик иш ҳақиларнинг тўланиши ҳолати ўрганилганда, мазкур мактабгача таълим муассасаларида 2019 йилнинг Инвестиция дастури асосида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли иш ҳақлари берилмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани адлия бўлими томонидан киритилган Тақдимнома натижасида 3-сонли “Қуёшжон” МТМнинг
жами 61 нафар ходимларига қиймати 37 468 238 сўм, 8-сонли “Пахтаой” МТМнинг жами 37 нафар ходимларига қиймати 29 241 438 сўм ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 159-моддасида ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши белгиланган.