Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилинишининг миллий базаси.


Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилинишининг миллий базаси.

Ўзбекистон Республикасида “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” 2008 йил 7 январда Қонун қабул қилинган бўлиб ушбу қонунга мувофиқ бола (болалар)— ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар) тушунилиши белгилаб қўйилган.
Бола ҳуқуқларининг қонуний кафолатлариЎзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу юқоридаги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлиши ҳамда давлат томонидан кафолатланиши белгиланган. Никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланиши, давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши, бола ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмаслиги юқоридаги қонунда қатъий кўрсатилган.
Шунингдек, ҳар бир бола эркинлик, шахсий дахлсизлик, турар жойи дахлсизлиги ва хат-хабарларини сир тутиш ҳуқуқига эга.Ҳар бир бола ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.Бола қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турилиши, ҳибсга олиниши, қамоққа олиниши мумкин эмас.Давлат боланинг шахси, турар жойи дахлсизлигини, хат-хабарлари сир тутилишини таъминлайди ҳамда болани эксплуатациянинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноққа солишлардан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан, шаҳвоний шилқимликлардан, жиноий фаолиятга, фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этилишдан ҳимоя қилишни амалга оширади.
Бундан ташқари Республикамиз Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги Қарорига асосан “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида эълон қилинган принципларга мувофиқ, жамият барча аъзоларининг қадр-қимматини, тенг ва дахлсиз ҳуқуқларини эътироф этиш инсон эркинликларини таъминлашнинг асоси эканлигини эътиборга олиб, шунингдек болалар алоҳида ғамхўрлик ва ҳимоя ҳуқуқига эга эканлигини эътироф этиб” 1989 йил 20 ноябрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 44-сессияси қабул қилган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияга ҳам қўшилган.
Шу жумладан, мамлакатимизда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияситалабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 22 апрелда ПҚ-4296-сонли Қарори ва бошқа амалда бўлган норматив ҳужжатлар қабул қилинганки, буларнинг барчаси бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, юртимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигимизнинг миллий базаси етарлича шакллантирилган. Фақатгина сизу биз мазкур қонун ҳужжатларига амал қилиб фаолиятимизни амалга оширсак болаларнинг қонуний манфаатлари бузилмасдан уларни тўлиқ таъминланишига эришган бўлар эдик.

Кармана туман адлия бўлими бошлиғи
П.Худайбердиев