Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!


ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Навоий вилояти юридик коллежига 2019-2020 ўқув йили учун умумий ўрта маълумот (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахсларни тўлов шартнома асосида ўқишга ҳужжатларини қабул қилади.

Ўқиш муддати 2 йил.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 1-20 июнь!!!

Ўқишга “Ҳуқуқшунослик” ва “Она тили ва адабиёт” фанлари бўйича ёзма имтиҳон асосида қабул қилинади.
Мутахассисликлар:

1. Давлат хизматлари бўйича юрист 30 нафар
2. Кадрлар масалалари бўйича юрист 30 нафар
3. Шартномавий масалалар бўйича юрист 60 нафар
4. Нотариат бўйича юрист 30 нафар
5. Ижро иши бўйича юрист 30 нафар

Абитуриент шахсан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади.
1.Коллеж директори номига ариза.
2.Паспорт нусхаси. Фуқаролик шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) асли шахсан кўрсатилади.
3. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси (агар абитуриент ҳужжатларни топшириш муддатида таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатни олмаган бўлса, у танлов ўтказиш кунига қадар ҳужжат аслини тақдим этиш шарти билан, тегишли таълим муассасаси томонидан берилган унинг гербли муҳри билан тасдиқланган расмий маълумотномани тақдим этади)
4. 3,5 Х 4,5 ўлчамли 6 та рангли фотосурат (оқ фонда, расмий либосда)

МАНЗИЛ: Навоий шаҳри М.Таробий кўчаси, 105-уй
МЎЛЖАЛ: Навоий вилояти телерадиокомпанияси, Янги бозор ёнида.

ЭСЛАТМА: Абитуриентлар 11-синф ёки коллеж (лицей) битирувчилари бўлишлари шарт!!! Ўқиш ўзбек тилида олиб борилади.
Ўқиш тўлов-шартнома (контракт) асосида амалга оширилади!!!

Мурожаат учун телефонлар:
79 223-07-28, 79 223-15-30