Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“АДЛИЯ МИНБАРИ” РУКНИ


“АДЛИЯ МИНБАРИ” РУКНИ

Ўтган ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан таништириб ўтамиз.
Марҳамат,
Ўтган ҳафтада Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (876-сон, 16.10.2019 й.)
Ўзбекистонда 1 октябрдан trade-in дастурини ишга туширилди. Унга кўра, мижозлар эски автомобилларининг устига пул қўшиб, янгисига алмаштиришлари мумкин бўлади. Бу президентнинг 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожланиш бўйича қўшича чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорида кўзда тутилган.
Шунга кўра, ҳукуматнинг қатор қарорларига “TRADE-IN” тушунчаси, ушбу дастурни қўллаш тартиби ва шартларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, автомобиллар фуқаролар ва юридик шахслар томонидан расмий дилерлик корхоналарига “TRADE-IN” дастури бўйича сотилганда битимнинг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.
Маълумот ўрнида, Trade-in дастури ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини расмий дилерлик ташкилотига харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини беришни кўзда тутади.

Бундан ташқари Ўтган ҳафтада Тарбияси оғир вояга етмаганлар муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак бошқа буюмлар билан таъминлаш меъёрлари тасдиқланди
Бу бўйича, Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (880-сон, 17.10.2019 й.) қабул қилинди
Мазкур Қарор билан Республика ўқув-тарбия муассасалари тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, алоҳида шароитда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган болалар учун ўғил болалар ва қиз болалар ўқув-тарбия муассасаларининг мақоми, вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Ушбу муассасаларнинг асосий вазифаларидан бири тарбияланувчиларни давлат таълим стандартлари асосида мажбурий умумий ўрта таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Мазкур муассасаларга 14 – 18 ёшдаги тарбияси оғир вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади.
Тарбияланувчилар муассасаларда ахлоқан тузалгунларига қадар, лекин 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бўладилар.
Мазкур қарор билан, шунингдек, ушбу муассасалар тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш меъёрлари тасдиқланди.
Маълумот учун шуни айтамизки, Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Президентнинг 2019 йил 29 май ПҚ-4342-сон қарори билан тегишли мактаб-интернатлар негизида ташкил этилган.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 3029-3, 17.10.2019 й.)
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ доллари ва унгача бўлган миқдордаги нақд чет эл валютасини сотишда улардан паспорт талаб этилмайди.
Ҳозирга қадар миқдоридан қатъи назар нақд чет эл валютасини сотишда паспорт талаб қилинган.
Ҳурматли телетомошобинлар, Маълумот учун шу айтиш лозим, резидент деганда Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс ҳамда 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистонда турган жисмоний шахс тушунилади.
Шуниндек, ўтган ҳафтада, Аҳолини радиациявий авариялардан муҳофаза қилувчи ягона давлат тизими белгиланди.
Бу борада Ҳукумат қарори (869-сон, 15.10.2019 й.) билан Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ягона давлат тизими бу аҳолини ва атроф-муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш ваколатига эга бўлган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштирган ташкилий-техник тизимдир.
Тизимнинг асосий вазифалари радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш, радиациявий аварияларга олиб келадиган таҳдидларни прогноз қилиш, олдини олиш кабилардан иборатдир.
Низомга кўра, тизим республика, маҳаллий ва объект даражасига эга бўлиб, республика даражасида – Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий даражада – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маълум бир объект даражасида атом энергиясидан фойдаланиш объекти ёки радиациявий хавфли объект раҳбарияти амалга оширади.
Низом билан давлат органларининг ягона давлат тизими фаолиятини таъминлаш борасидаги функциялари белгилаб берилди.
Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги радиациявий хавф туғилганлиги ҳақида ваколатли органларни хабардор қилади, ушбу ҳолатларга биринчи бўлиб муносабат билдириши лозимлиги белгиланди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори (881-сон, 18.10.2019 й.) билан Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, юридик шахслар ҳар йили 1 ноябрга қадар фойдаланиш таклиф этилаётган объект бўйича Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармасига таклиф киритади.
Ҳудудий бошқарма ушбу объектни жойига чиқиб ўрганади ҳамда ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлайди.
Доимий ва даврий равишда диний урф-одат ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектдан фойдаланиш мақсадлари ва шартлари Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилади.
Ҳудудий бошқарма хулосасининг асосли эканлиги Департаментнинг Илмий-эксперт кенгаши томонидан текширилади.
Кенгаш томонидан объектдан фойдаланиш шартлари ва мақсадлари тасдиқланган тақдирда тегишли қарор қабул қилинади ва улар департаментнинг веб-сайтида эълон қилинади.
Департамент, унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда жисмоний ва юридик шахслар бўш турган ва оқилона фойдаланилмаётган объектни фойдаланишга бериш таклифи билан чиқиши мумкин.
Объект бир йилгача фойдаланишга берилиши мумкин, Фақат савдо фаолияти жумладан, эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш, компьютер, нусха кўчириш ва Интернет хизматлари кўрсатиш, фото, видео ва экскурсия хизматлари кўрсатиш фаолиятлари билан шуғулланиши мумкинлиги белгилаб берилди.

Шунингдек, Ўтган ҳафтада “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг хорижда очилган ҳисобрақамларининг амал қилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (882-сон, 18.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖнинг хориждаги ваколатхоналарининг барча тушумлари мажбурий тартибда Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобрақамларга туширилиши лозимлиги белгиланди.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг эксплуатация харажатлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Шунингдек, 1 НОЯБРДАН БОШЛАБ Мобил қурилмалар рўйхатга олинади.
Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали 2019 йил 1 ноябрдан бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.
Шунингдек, 1 НОЯБРДАН БОШЛАБ Ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади.
2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги юридик шахслар учун – 4 йил этиб, фуқароларимиз учун – 8 йил этиб белгиланган

1 НОЯБРДАН БОШЛАБ Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этаётган фуқароларни тайёрлаш мақсадида “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.
1 НОЯБРДАН БОШЛАБ, Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошади.

Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкаларига 2019 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига уларнинг иш ҳақи оширилади.
1 НОЯБРДАН БОШЛАБ Сув қудуқларини қазиш учун рухсатнома тегишли идоралар билан келишилгандан кейин берилади.
2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари доирасида жойлашган конлар ҳудудида сув олиш учун қудуқларни қазишга рухсатнома (аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган қудуқлардан ташқари) Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан мутассадди идоралар билан келишилган ҳолда берилади.
1 НОЯБРДАН БОШЛАБ Юқори туристик салоҳиятли фуқаролар йиғинларининг рўйхати тузилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган маҳаллар рўйхатини шакллантиради. Шунингдек, ушбу фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари кўрсатилган тақдирда уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомини беради.
Бундан ташқари ўтган ҳафтада, Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони (ПФ–5850-сон, 21.10.2019 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.
Департаментнинг асосий вазифаларидан бири давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратини жорий этишдан иборат.
Фармонга кўра, “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилади, шунингдек, энди илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссияси ташкил этилади.
Шу билан бирга, 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури ишлаб чиқиш бўйича вазифа белгиланди.
Бундан ташқари ўтган ҳафтада, Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–572-сон, 22.10.2019 й.)

Қонунга мувофиқ, кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома билан бир вақтда давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ қарзи белгиланган муддатда қопланмаган тақдирда ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратиладиган миқдордаги солиқ қарзи суммасини кўрсатган ҳолда гаров реестрига ёзув киритилади. Ёзув солиқ қарзи тўлиқ қопланганидан ёки ҳисобдан чиқарилганидан кейин гаров реестридан ўчирилади.
Илгари Кодексда мазкур қоида назарда тутилмаган эди.
Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўтган ҳафтада, Валютани тартибга солиш тўғрисидаги Қонун (янги таҳрири) Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–573-сон, 22.10.2019 й.)
Қонунда, Марказий банк валютани тартибга солувчи давлат органи эканлиги, Марказий банк ўз ваколати доирасида норезидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек резидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида амал қилиниши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини белгилайди, валюта биржалари фаолиятини лицензиялайди ва тартибга солади ҳамда қатор бошқа вазифаларни амалга оширади.
Қонунда, Ўзбекистон ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб белгиланиши, Сўмнинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилиши белгилаб берилди.
Ўзбекистон ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳамда сотиш фақат Ўзбекистон банклари орқали, банклараро валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат Ўзбекистон банклари ва Марказий банк томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Қонунга кўра, Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистонда валютани назорат қилувчи органлар этиб белгиланган.
Бундан ташқари ўтган ҳафтада, Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.
Унга кўра, Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш таъқиқланди.
Шунингдек, Қонунга мувофиқ, она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш соғлиқни сақлаш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида мунтазам равишда ахборот-тушунтириш тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, болаларни она сути билан озиқлантириш учун шароит яратиш мақсадида давлат муассасаларида, ташкилотларида, автовокзаллар, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус жойлар ажратилади.
Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулот тўғрисидаги ҳар қандай ахборот она сутининг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак.
Шу билан бирга, Қонунга кўра гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун ишлаб чиқариладиган ҳамда олиб кириладиган, Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сертификатлаштирилиши ҳамда сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Эътиборингиз учун раҳмат.