Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

БИЛАСИЗМИ?


БИЛАСИЗМИ?

“Айтингчи, қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш билан ким шуғулланади ?”
Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш билан ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари шуғулланади.

Қўшнимнинг ўғлини истироҳат боғида кечаси хеч ким йўқлигида пиво ичиб ўтиргани учун ички ишлар ходими "жамоат жойида спиртли ичимлик ичдинг деб" жаримага тортибди. Шу тўғрими ?
Жамоат жойларида, яъни иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш энг кам иш ҳақининг 1/2 миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

“Поезд вагонларида сигарет чекиш мумкинми?”
Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш энг кам иш ҳақининг 1/3 миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Савол:
Собиқ турмуш ўртоғим билан расмий никоҳдан ўтмай туриб шаръий оила қурганмиз, ҳозирда бирга яшамаймиз. Ундан ўртамиздаги фарзандини моддий таъминлаш учун алимент тўлашни талаб қила оламанми?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасига мувофиқ ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар (ота-оналик ҳуқуқлари).
Оила кодексининг 96-моддасига кўра вояга етмаган болаларига таъминот бериш ота-онанинг муҳим мажбуриятларига киради.
Шунга кўра, агарда фарзандингиз отаси томонидан тан олиниб, фарзанднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида отаси ҳақидаги маълумотларда собиқ турмуш ўртоғингизнинг исми шарифи акс эттирилган бўлса ундан алимент талаб қила оласиз.
Агарда, Сиз ёлғиз она бўлсангиз, фарзандингиз отаси томонидан тан олинмаган ва унинг туғилганлик гувоҳномасига отасининг исми-шарифи киритилмаган бўлса, бунда алимент ундириш учун Сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз лозим:
1) Оталикни белгилаш:
- фарзандингизнинг отаси тан олган ҳолда – биргаликдаги аризангиз билан ФҲДЁ органлари орқали;
- отаси оталигини тан олмаган бўлса – судга мурожаат қилиш орқали.
2) Судга оталикни белгилаш ҳақидаги ариза билан биргаликда алимент ундириш ҳақидаги ариза билан ҳам мурожаат этиш лозим бўлади.
Савол:
— Шаҳарлараро трассада ҳаракатланаётган эдим. Ён-атрофимда машиналар кўплиги туфайли Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимининг «тўхта» ишорасини кўрмай қолибман. Яъни у айнан менга ишора қилганини билмадим. Назорат постига етиб борганимда эса қоида бузганимни, инспекторнинг буйруғига бўйсунмаганимни айтишди. Ҳайрон қолдим. Бундай вазиятда масала қандай ҳал этилади?

Жавоб:
— Ушбу ҳолатда қоидабузарлик бўйича маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддасига асосан кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади. Иш маъмурий тартибда кўриб чиқилади. Судда ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, судья содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ёки енгилроқ маъмурий жазо қўллаш масаласини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Савол:
— Мен мактабда ҳисобчи бўлиб ишлайман бошқа корхонага ўриндошлик асосида ишга жойлашмоқчиман, ушбу ҳолатда асосий иш ўрнимнинг раҳбариятидан розилик берилиши шартми?
Жавоб:
— Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.
Шу билан бирга “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига мувофиқ, ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар:
-паспортни ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни;
-меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотномани тақдим этиши шарт.

Навоий вилоят юридик коллежи ўқувчиси

“Sreet law” гуруҳи раҳбари М.Хамиятов