Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

“Yoshlar – kelajagimiz” дастури нималаларни назарда тутади?


“Yoshlar – kelajagimiz” дастури нималаларни назарда тутади?

2018 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонда республиканинг барча туман (шаҳар)ларида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури амалга оширилиши белгиланди.
Давлат дастури доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси, шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилди.
Давлат дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
а) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасини (кейинги ўринларда – Жамғарма), шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиалларини ташкил этиш,
Жамғарманинг маблағларидан қуйидагилар амалга оширилади:
• ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш;
• Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар бериш;
• Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш;
• тегишли кўникмаларга эга банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш;
б) ёшларнинг қайта тайёрланиши ва малака оширишини ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдириш;
в) давлат-хусусий шериклик шартларида:
ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси
ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш учун “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини;
савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларда “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш.
“Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шартларида амалга оширилади:
а) туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ер участка (бўш бино)ларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади, муҳандислик коммуникацияларига олиб бориш ва улаш туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминланади;
б) Жамғарма “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари қурилиши қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли;
в) хусусий инвесторлар қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
қурилиш қийматининг камида 70 фоизини молиялаштиради, уларнинг келишилган муддатларда ва намунавий лойиҳаларга мувофиқ қуради;
Давлат дастури иштирокчиси бўлган ёш тадбиркорларга қурилиш учун жой беради, уларга мақбул нархларда хизматлар кўрсатади;
Жамғарманинг туман ва шаҳар филиалларини жойлаштириш учун “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларидаги хоналарни бепул тақдим этади;
г) “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини сақлаб туриш хусусий инвесторларнинг маблағи ҳисобидан амалга оширилади;
д) “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуришга йўналтириладиган маблағлар хусусий инвесторларнинг солиқ солинадиган базасидан чегириб ташланади.
Давлат дастурининг амал қилиши ёшлар тадбиркорлиги субъектларига, 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектларига, жумладан, хорижий инвесторларга татбиқ этилади.
Давлат дастурида масъул раҳбарлар ва мутахассислардан иборат республика ва ҳудудий Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссиялари ташкил этилиши ҳам белгиланган.
Мазкур комиссияларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган ёшларни аниқлаш мақсадида уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ташкил этиш, уларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоя ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда, зарур ҳужжатлар ва материалларни тайёрлашда ҳамда расмийлаштиришда кўмаклашиш ва бошқа вазифалар топширилди.

М.Хамиятов