Янгиликлар
#Cўраганэкансиз
#Cўраганэкансиз
ҚАРЗДОРЛАР УЧУН МАМЛАКАТДАН ЧИҚИШ ТАРТИБИДА ҚОНУНЧИЛИКДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР НАЗАРДА ТУТИЛДИ?
Ижро ҳужжатлари бўйича қарздор фуқаронинг чиқиш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш ҳамда ушбу жараёнда масъул тузилмаларнинг ўзаро муносабатлари бўйича янги тартиб тасдиқланди. Илгари амал қилган низом ўз кучини йўқотди.
Ижро иши бўйича қарздорнинг мамлакатдан чиқишига рухсат бериладиган қарз миқдори 2 БҲМдан 5 БҲМгача оширилди (мақола эълон қилинганда –
1 115 000 сўм) . Яъни ушбу рақамдан ошадиган миқдорда сўндирилмаган қарзлари бўлган шахсларнинг мамлакатдан чиқиши чекланади.
Ҳужжатда шунингдек чиқишга чеклов қўйиш ва уни олиб ташлашда айрим тузилмалар ўзаро муносабатларининг янгиланган механизми тақдим этилган.
Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги маълумот давлат ижрочиси томонидан:
Ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳамда ДХХ Чегара қўшинларига юборилади. Улар, ўз навбатида, электрон базаларига тегишли маълумотларни киритадилар;
қарздор, шунингдек ундирувчига маълумот юборилади. Маълумот электрон почта ёки мобиль телефонга SMS кўринишида йўлланади. Бундай хабардор қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан қарор чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан қарорнинг кўчирма нусхалари яшаш манзили бўйича почта орқали юборилади.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, шунингдек чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан қарздорга МИБнинг қайси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиши чеклангани тўғрисида маълумот берилади. Тўлиқ ахборотни www.mib.uz сайтидан олиш мумкин.
ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ХОДИМЛАР ҚАЙСИ КУНЛАР ДАМ ОЛАДИЛАР?
Бу бўйича “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
2017 йилдан бошлаб дам олиш кунларини тартибга солиш анъанаси бошланганди.
Жорий йилги тартибга кўра, 5 кун ишловчи ходимлар учун 3 кун кетма-кет дам олади.
Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади: 31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни),1 январь – чоршанба (Янги йил байрами), 2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни.
28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади: демак 1 январь – чоршанба (Янги йил байрами), 2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни).
30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.
Фармон 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган
Мени 2 йил аввал директор ўринбосари лавозими бўйича ўтказилган танловдан ўтаолмаганлиги учун деган буйруқ билан меҳнат шартномамни бекор қилишган. Ваҳоланки танлов даврида вақтинча директор ўринбосари лавозимида бўлиб, меҳнатга лаёқатсиз яъни касал бўлиб танловдан бехабар бўлганман. Ҳозирги кунда ушбу масала бўйича тегишли мутасадди ходимларга шикоят қилишим мумкинми?
Қонунчиликка мувофиқ якка меҳнат низолари меҳнат низолари комиссиялари ёки туман (шаҳар) судлари томонидан кўриб чиқилади. Лекин ушбу ҳолатда мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилган.
Меҳнат кодексига асосан ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой ичида судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилиш керак.
Муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.
Юқоридагиларга кўра мазкур ҳолатда тўғридан тўғри фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Суд даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топса, бу муддатни тиклайди.
Агар судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини аниқласа, даъвони рад этади.
УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИ ТУШУНЧАСИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРСАНГИЗ?
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Утилизация йиғими транспорт воситаларидан ундирилиши белгиланган.
Бунга сабаб, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни транспорт ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишдан иборатдир.
Йиғим миқдорлари, ундириладиган объектлар тури ва тоифалари, шунингдек уни тўлаш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тез орада қонуности ҳужжатларида белгиланади.
Йиғим қуйидагилар томонидан ундирилади:
Давлат божхона қўмитаси томонидан – йиғим ундириладиган объектлар «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилганда;
Давлат солиқ қўмитаси томонидан – улар ишлаб чиқарилганда, йиғилганда ва тайёрланганда.
Давлат экология қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонга енгил машиналарни импорт қилиш ҳажми бир йилда ўртача 17500 бирликни ташкил этади. Ҳар йили транспортлар томонидан атмосферага зарарли моддаларнинг чиқарилиш ҳажми 1560 тоннани ташкил этади.