Янгиликлар
Тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчиликда қандай янгиликлар бор?
Тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчиликда қандай янгиликлар бор?
Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди. Унга кўра, тадбикорларга қўйилган қатор талаблар бекор қилинган.Жумладан, Қарор билан 2020 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқланганда коммунал хизматлар бўйича қарздорлики текшириб олинмайдиган бўлди.
давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчилар томонидан кадастр органлари томонидан тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумот қоғоз кўринишида бериш тартиби бекор бўлди.
мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундирилмайдиган бўлди.
Яна бир янгилик шундан иборатки, 2020 йил 1 февралдан бошлаб тадбиркорлар томонидан даъво аризаси ва унинг иловаларини жавобгар ҳамда иқтисодий судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юбориш имконияти яратилади.
2020 йил 1 октябрдан бошлаб янги тартиб яъни, Қуввати 140 киловаттгача бўлган электр ускуналарини электр тармоқларига уланиш “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бу тадбиркорнинг давлат хизматлари марказларига берган сўровномасига асосан бажарилади. Уланиш учун Маблағлар тадбиркорлик субъектлари фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан бир йил давомида ундириб олинади.
Бундан мақсад мамлакатимизда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг эркинлик бериш борасида бошланган ислоҳотларни давом эттириш ҳамда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг жойларда тўғри татбиқ этилишини таъминлашдир.
Қарорга кўра, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан, объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайдиган бўлди.
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, унинг ҳажмини кескин ошириш, ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган яна бир Президент фармонига асосан, савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаларида аҳоли билан нақд пулда ва банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш имконияти ҳамда онлайн назорат касса машиналари жорий этилмоқда.
тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда:
уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинди,
Шунингдек, жисмоний шахсларнинг уй хўжалиги шароитида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, сотишдан, шунингдек, ҳайвонларни тирик ёки уларни сўйиб сотишдан оладиган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинишида, реализация қилинган маҳсулот жисмоний шахс ёки унинг оила аъзоларига ажратилган томорқа ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш тартиби бекор қилинди.