Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

05.12.2019 й.

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1.

Бошқарма

иш юритувчиси

1 500 000 сўм

Олий ёки ўрта-махсус ҳуқуқшунос

Қуйидагилар Навоий вилоят адлия бошқармаси иш юритувчисининг

вазифалари ҳисобланади:

адлия бошқармасига келиб тушган ҳужжатларни “av.ijro.uz” дастурига киритади;

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (девонхона)га келиб тушган ҳужжатларнинг тўлиқлигини, конвертларнинг очилган-очилмаганлигини текширади. Агар ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, икки нусхада далолатнома тузиб, бир нусхасини йиғмажилдга тикиб ва бир нусхасини муаллифга юборади;

келиб тушган ҳужжатларни шу куннинг ўзида электрон дастурга киритиб, раҳбарга таништириш ва масъул ижрочиларни белгилаш учун беради;

раҳбарнинг имзоси ва резолюцияси қўйилган ҳужжатлар ижрочиларга имзо қўйдирилган ҳолда топширади;

жўнатиладиган ҳужжатларни соат 15:00 гача қабул қилади ва электрон дастурга киритган ҳолда эртаси кундан кечикирмасдан почта орқали ёки бошқа воситалар орқали жўнатади;

адлия бошқармаси иш юритувида тугаган ҳужжатларни архивга қабул қилишда ва идоравий архиви ишларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Девони ва Вазирлар Махкамасидан ижрога келган хужжатларни алоҳида назоратга олади;

бошқармадан кетаётган ички ҳужжатларга махсус рақам берилишини тартибга солади ва махсус рақам билан рўйхатга олинган ҳужжатнинг бир нусхасини тегишли бўлим томонидан Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (девонхона)га топширилишини таъминлайди;

бошқарма ходимларининг ариза ва билдиргиларини рўйхатга олиш, резолюция лойиҳаси тайёрлаб раҳбариятга такдим қилишни амалга оширади;

бошқарма раҳбариятининг кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ

2.

Нотариус стажёри 3 та штат бирлиги

800 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Адлия бошқармаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда қатнашиш;

нотариал ҳаракатларни амалга оширилишида иштирок этиш;

қонун ҳужжатларини туркумлаштириш, стажировка раҳбарига топшириқларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар тўплаш билан шуғулланиш;

стажировка раҳбари билан биргаликда нотариал тасдиқланиши лозим бўлган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга ҳақли.

3.

Қизилтепа туман 2-сон ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий юридик маълумот

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

4.

Учқудуқ туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

5.

Зарафшон шаҳар 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

6.

Томди туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

7.

Нурота туман 2-сон ДНИларида нотариус ёрдамчиси

8.

Навоий шаҳар 2,4-сон ДНИларида нотариус ёрдамчиси

9.

Конимех туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 20 декабрь кунига қадар ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини navoiy@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Навоий вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.