Янгиликлар
“Street law” гуруҳи: Болажонлар ўзи учун керакли бўлган билим ва таассуротларга эга бўлсин
“Street law” гуруҳи: Болажонлар ўзи учун керакли бўлган билим ва таассуротларга эга бўлсин
Барчамизга маълумки, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Ёшларга орасида “тенгдош-тенгдошга” принципи асосида талабалар, юридик коллеж ўқувчилари, нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат кўнгиллиларнинг “Street law” (Кўча ҳуқуқи) гуруҳи маҳаллаларда, таълим муассасаларида шунингдек, аҳоли гавжум жойларда, хусусан бозор ва савдо комплексларда, туман истироҳат боғларида ёшларга турли хил соҳадаги қонунчилигимиз бўйича маълумотлар бериб келмоқда.
Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш гуруҳнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Шуларни инобатга олиб, гуруҳнинг навбатдаги манзили мактабгача таълим муассасалари бўлди. Болажонларга илк ҳуқуқий тушунчалар бериш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини рағбатлантириш мақсадида турли ўйинларлар ва викториналар ташкил этилди.
Болажонларга одоб-ахлоқ қоидалари ва ҳуқуқ бўйича бошланғич билимлар, Конституцияни ўргатишга оид илк тушунчалар эртак қаҳрамонлари ёрдамида тушунтирилди. Натижа аниқ, болаларга берилаётган эътибор, албатта, ўз мевасини беради. Ёш авлодни янгича дунёқараш эгалари қилиб етиштириш натижасида улар Ватанга, ота-онасига, яқинларига садоқатли, меҳрли бўлиб улғаяди.
Зеро, одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, имон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир.
Навоий вилоат “Street law”
гуруҳи раиси
М.Хамиятов