Янгиликлар
14
Навоийда “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳининг ташкилий сессияси бўлиб ўтди
Навоийда “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳининг ташкилий сессияси бўлиб ўтди
Кўнгилли ёш ҳуқуқшунослардан иборат ушбу гуруҳлар Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2020 йил 27 январдаги қўшма қарорига асосан ташкил этилиб, унинг асосий вазифаси маҳаллаларда, таълим муассасаларида шунингдек, аҳоли гавжум жойларда, хусусан бозор ва савдо комплексларда, истироҳат боғларида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказишдан иборатдир.Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш гуруҳнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Гуруҳ аъзолари 172 нафар талаба ёшлар, юридик коллеж ўқувчилари ва бошқа волотерлардан иборат бўлиб, ушбу сессияда дастлаб уларнинг ҳуқуқ соҳасидаги билимларини ошириш бўйича суд, прокуратура, адлия ва ички ишлар органларининг малакали ходимларини жалб этган ҳолда бир ойлик семинар-тренинглар ўтказишга келишиб олинди.
Семинар-тренинглардан сўнг, улар махсус сертификат ва тарғибот материаллари пакети таъминаланади.
Гуруҳ ҳар чоракда тасдиқланадиган ҳуқуқий тарғибот ишлари режа-графикка асосан ўз ишини ташкил этади.