Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

“Адлия ва ёшлар” учрашуви


“Адлия ва ёшлар” учрашуви

Жойларда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш бўйича тасдиқланган графикка асосан, бугун Навоий шаҳар адлия бўлими томонидан  Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Пробация хизмати билан ҳамкорликда юридик коллеж ўқувчилари ва Пробация хизмати назорати остида бўлган ёшлар иштирокида иштирокида “Адлия ва ёшлар”учрашуви ташкил этилди.
Учрашув очиқ конструктив мулоқот ва савол-жавоб тарзида ўтиб, бўлим бошлиғи томонидан жамиятда амалга оширилаётганислоҳотларда ёш кадрларнинг ўрни беқиёс эканлиги хусусида сўз юритиб,  яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, доимий равишда ўз устида ишлаш лозимлиги, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг салбий оқибатлари олдини олишда ёшлар роли катта эканлигини таъкидлади.

Тадбирда иштирок этган йигит-қизлар масъулларга турли хил масалалар бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифлар билан мурожаат қилишди.