Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ҳамма рози бўлди аммо ҳокимлик қурилиш бўлими “баҳона” топди


Ҳамма рози бўлди аммо ҳокимлик қурилиш бўлими “баҳона” топди

Адлия бўлимимизга Навоий шаҳар Бунёдкор кўчаси, 10-уй, 3-хонадонда яшовчи Гулсум Чапарова ҳуқуқий ёрдам сўраб келди. Айтишича, у яшаб турган уйга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қилган мурожаати Навоий шаҳар ҳокимлиги қурилиш бўлими томонидан асоссиз рад этилибди. Унинг муаммоси юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Аниқланишича, Г.Чапарова ўзига тегишли иморатларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилган. Аммо унинг мурожаатига барча комиссия аъзолари томонидан ижобий хулоса берилган бўлишига қарамасдан, фақат шаҳар ҳокимлиги қурилиш бўлими томонидан мазкур жойда обод маҳалла дастури бўйича маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилиши режалаштирилганлиги важини кўрсатиб, қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда асоссиз рад этилган.
Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарлик содир этган масъул ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Навоий шаҳар ҳокими номига тақдимнома киритилди. Натижада шаҳар ҳокимининг қарори чиқарилиб, Гулсум опага мулк ҳуқуқи эътироф этилди.
Бюрократия узоққа бора олмади. Адлия бўлими бунга йўл қўймади.

Азамат ХОЛМЎМИНОВ,
Навоий шаҳар адлия бўлими бошлиғи