Янгиликлар
Рўйхатга олиш жараёнлари
Навоий вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори мазмуни юзасидан семинар ташкил этилди.
Тадбирда туман (шаҳар) ҳокимликлари тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ходимлари, статистика, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими масъул ходимлари иштирок этди.
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2010 йил 12 ноябрьда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” да Фуқаролик жамияти институтлари ва уларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
Жумладан, ушбу вазифалардан келиб чиқиб, 2013 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди.
Семинарда таъкидланганидек, мазкур қарор билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисида Низом”га кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳисобга олиш тартиби белгилаб қўйилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга адлия бошқармаси ходимлари томонидан ушбу қарор мазмун ва моҳиятини ва ижросини ташкил этиш масалалари бўйича атрофлича тушунчалар берилди.