Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ярим йиллик фаолият таҳлили


Навоий вилояти адлия бошқармасининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ҳайъат аъзолари, бошқарма ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, ФҲДЁ бўлимлари мудирлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда 2013 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, адлия бошқармаси томонидан ўтган ярим йилда соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган норматив тусдаги 45 та қарор лойиҳалари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб тегишли хулосалар берилди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида бошқарма томонидан ҳисобот даврида жами 118 та ўрганишлар ўтказилиб, 9 мингдан ошиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 69 та таклифлар киритилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида амалга оширилган ишлар билан бирга айрим нотариал идора ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилиниб, қонун ижодкорлиги, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва қонунийликни таъминлашда масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат мажлиси якунида бошқарма ва унинг тизими олдида турган муҳим устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.