Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Конимехда бир юз етмиш миллион маблағ ўз эгаларини топди.


Конимех тумани “Қарақата” овул фуқаролар йиғинига қарашли Маданият овулида баҳорнинг илк кунида ўтказилган сайёр қабулда элликдан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўзларига тегишли бўлган “Маданият” ширкат хўжалигидан пай улушларини ололмасдан келаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ҳақиқатан ҳам, Президентимизнинг 2017 йил 16 мартдаги “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Конимех туман ҳокимининг 2017 йил 25 мартдаги қарорига асосан Конимех туманидаги “Маданият” ширкат хўжалиги фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилинганлиги ҳамда туман ҳокимининг қарорига асосан “Маданият” ширкат хўжалигини фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш бўйича туманда Ишчи гуруҳи тузилганлиги маълум бўлди.

Конимех туман адлия бўлими томонидан Ишчи гуруҳ орқали 56 нафар фуқарога пай улуши ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлиги аниқланиб,  уларни ўз вақтида тўлаб бериш юзасидан Ишчи гуруҳ раҳбарига тақдимнома киритилиб, 170,1 миллион сўм маблағ ўз эгаларига тўлиқ тўлаб берилди.

   

                                                                  Элбек ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Конимех туман адлия бўлими бошлиғи