Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги Қарори: 2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади


Республика махсус комиссиясининг навбатдаги Қарори: 2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади

Бугун, 2020 йил 21 апрель куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги Қарори эълон қилинди, унга кўра 2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланиши белгиланди.
Қарор билан:
1)халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланиши;
2)ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттириши кўрсатилди.