Янгиликлар
Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳроновнинг коронавирус пандемияси муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан МУРОЖААТНОМАСИ
Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳроновнинг коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан
МУРОЖААТНОМАСИ
Коронавирус тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир.
Шунинг учун, чет элдан қайтиб келаётган ватандошларимиз, фаолиятида чекловлар ўрнатилган ташкилотлар ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва умуман мазкур чекловлар тегишли бўлган барча-барча субъектлар, жисмоний ва мансабдор шахслар давлат томонидан белгиланган карантин қоидалари ва талабларини бажаришларини сўраймиз.
Амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва чоралар, жумладан мураккаб шароитда ва тезкор равишда чет элдан қайтиб келаётган кўп сонли ватандошларимиз учун республика ҳудудларида шароитлар қилинганига қарамасдан, карантинга олинган айрим шахсларнинг ушбу масканлардан қочиб кетиш ҳолатлари учрамоқда.
Шу муносабат билан яна бир марта барча аҳоли қатламларидан ўз ҳаракатлари билан нафақат ўзлари балки оила аъзолари ва халқимизга зиён етказиши мумкинлигини доимо эсда тутишларини сўраймиз.
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жуда кескин жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.
Жиноят қонунчилигига асосан шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.
Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмасликлари, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари ва умуман олганда жамиятда бир-бирлари орасида масофа сақлашлари сўралади.
Ҳурматли фуқаролар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинса, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилса, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашиш самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.