Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

16.05.2020 й.

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи

5 200 000

Олий,

ҳуқуқшунос

Қўйидагилар бўлим бошлиғининг вазифалари ҳисобланади:

бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, бўлим ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

бўлимга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бўлим ходими ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва функционал вазифалар, аниқ топшириқларнинг бажарилиши учун ходимнинг жавобгарлик доирасини белгилайди;

вазирлик раҳбариятининг топшириқлари, фармойишлари, буйруқлари ва кўрсатмалари, бошлиқнинг топшириқлари, фармойишлари, буйруқлари ва кўрсатмаларининг ходимлар томонидан бажарилишини текширади,

ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини назорат қилади;

бошқарма раҳбариятига бўлим ходимини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

бўлим таркибини ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, бўлим фаолиятига оид муҳим масалалар ҳақида бошлиқ ва унинг ўринбосарларига мунтазам равишда ахборот беради;

бўлим фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, тегишли дастурлар, режалар ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат

қилиш учун бўлимнинг ходими иштирокида тезкор йиғилишлар ўтказади;

мавжуд штат жадвали асосида лавозимга тайинлаш учун тегишли тартибда бошлиққа номзодларни тавсия қилади;

бўлим ходимидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади;

ўз ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди;

нодавлат нотижорат ташкилотларни, шу жумладан, жамоат бирлашмалари (диний ташкилотлар, сиёсий партиялар)ни давлат рўйхатидан ўтказилишида қонунийликка риоя қилинишини таъминлайди;

давлат рўйхатидан ўтказилган юқоридаги ташкилотларнинг давлат реестрини юритади;

рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларни, шу жумладан, жамоат бирлашмалари (диний ташкилотлар, сиёсий партиялар) томонидан таъсис ҳужжатларига, устав фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби ва тугатиш тартибига риоя этилиши юзасидан назорат олиб боради;

нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасидаги ишлар ҳолатини тизимли таҳлил қилади, натижаси бўйича тегишли чора-тадбирларни кўради;

соҳадаги муаммоларни аниқлайди, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар тизимини такомиллаштиради, шу жумладан кўрилган амалий чора-тадбирларни жойларда халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш орқали кўради;

нодавлат нотижорат ташкилотлар бўйича фаолияти самарадорлигини, ушбу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилишини тизимли таҳлил қилади;

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;

бўлимга жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар уставини рўйхатга ўтказиш ва бошка масалалар юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиб, қонуний ҳал этади;

Адлия вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан берилган кўрсатма ва топшириқларга кўра тегишли шаклларда ўз вақтида ҳисоботлар тайёрланишини ва вилоятда фаолият юритаётган ҳамда Адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлардан тегишли ҳисоботларни талаб қилиб олишни назорат қилади;

жамоат бирлашмалари фаолиятига доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши бўйича таклифлар киритиш,

ҳуқуқий тарғибот қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилади;

оммавий ахборот воситаларида жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятига оид қонун ҳужжатлари ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борилишини таъминлайди;

ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар раҳбарлари билан семинарларни ташкил этилишини таъминлайди;

раҳбарият топшириқлари, фармойишлари, бўйруқлари ва кўрсатмаларининг бажарилишига маъсул ва ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини назорат қилади;

тегишли ҳудудда рўйхатдан ўтган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолияти уставига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан назорат олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

соҳадаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказади ва иштирок этади, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;

адлия бошқармаси раҳбарияти кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

2.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси

4 000 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Қуйидагилар Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

бошқарма бошлиғи ва бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқ ва кўрсатмаларни тўлиқ, сифатли ва муддатида бажаради;

ижро учун топширилган ҳужжат ижросини муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлайди, ҳужжат ижроси юзасидан шахсан жавоб беради;

ҳуқуқий тарғибот аҳволини таҳлил қилади, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади;

жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

бошқарма тизимидаги идораларнинг қонун ҳужжатларини туркумлаш,

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади;

қонун ҳужжатларини тарқатиш ва ҳуқуқий тарғибот аҳволини таҳлил қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашида ҳар йили тегишлича Навоий вилоят адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотнинг тайёрланишини ташкил этишда иштирок этади.

бошқарма тизимига кирувчи ҳамда бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорликда илмий-амалий конференциялар, ўқув машғулотлари, давра суҳбатлари, семинарлар ва учрашувларни ҳамда очиқ мулоқотларни ўтказишни ташкил этади;

давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш мақсадида ўрганишларда иштирок этади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштириш ишларини олиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари,

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхалари юритади;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари банкини (фондини) шакллантиришда иштирок этади ва бошқарма кутубхонаси фаолиятини юритади;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади ва тегишли тақдимномалар киритади;

адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларни зарур қонунчилик материаллари билан таъминлаш чораларини кўради;

адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар учун ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил этиш юзасидан

таклиф киритади;

бўлим фаолиятига оид масалалар бўйича фуқаролар ва ташкилотлардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади;

бўлим фаолиятининг йиллик режалари лойиҳаларини тайёрлаш ва раҳбариятга тасдиқлаш учун тақдим этишда иштирок этади;

бошқарма ва бўлим бошлиғининг топшириқ ва кўрсатмаларига кўра, мажлис, семинар, йиғилишлар ва муҳокамаларда қатнашади;

оммавий ахборот воситаларида чиқишларни амалга оширади;

3.

Бошқарма

иш юритувчиси

1 700 000 сўм

Олий ёки ўрта-махсус ҳуқуқшунос

Қуйидагилар Навоий вилоят адлия бошқармаси иш юритувчисининг

вазифалари ҳисобланади:

адлия бошқармасига келиб тушган ҳужжатларни “av.ijro.uz” дастурига киритади;

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (девонхона)га келиб тушган ҳужжатларнинг тўлиқлигини, конвертларнинг очилган-очилмаганлигини текширади. Агар ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, икки нусхада далолатнома тузиб, бир нусхасини йиғмажилдга тикиб ва бир нусхасини муаллифга юборади;

келиб тушган ҳужжатларни шу куннинг ўзида электрон дастурга киритиб, раҳбарга таништириш ва масъул ижрочиларни белгилаш учун беради;

раҳбарнинг имзоси ва резолюцияси қўйилган ҳужжатлар ижрочиларга имзо қўйдирилган ҳолда топширади;

жўнатиладиган ҳужжатларни соат 15:00 гача қабул қилади ва электрон дастурга киритган ҳолда эртаси кундан кечикирмасдан почта орқали ёки бошқа воситалар орқали жўнатади;

адлия бошқармаси иш юритувида тугаган ҳужжатларни архивга қабул қилишда ва идоравий архиви ишларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Девони ва Вазирлар Махкамасидан ижрога келган хужжатларни алоҳида назоратга олади;

бошқармадан кетаётган ички ҳужжатларга махсус рақам берилишини тартибга солади ва махсус рақам билан рўйхатга олинган ҳужжатнинг бир нусхасини тегишли бўлим томонидан Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (девонхона)га топширилишини таъминлайди;

бошқарма ходимларининг ариза ва билдиргиларини рўйхатга олиш, резолюция лойиҳаси тайёрлаб раҳбариятга такдим қилишни амалга оширади;

бошқарма раҳбариятининг кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

4.

Учқудуқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

4 200 000

Олий, ҳуқуқшунос

Учқудуқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчисининг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгиланади:

бўлим бошлиғи раҳбарлигида фаолият юритиш;

адлия бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва бўлим бошлиғи топшириқларини бажариш;

ижро учун топширилган ҳужжат ижросини муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзига бириктирилган тегишли ҳисоботларни тайёрлаш;

бўлимга келган хат-ҳужжатларни, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ариза ва бошқа мурожатларини рўйхатга олиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.

5.

Навоий шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

3 200 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Навоий шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчисининг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгиланади:

бўлим бошлиғи раҳбарлигида фаолият юритиш;

адлия бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва бўлим бошлиғи топшириқларини бажариш;

ижро учун топширилган ҳужжат ижросини муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзига бириктирилган тегишли ҳисоботларни тайёрлаш;

бўлимга келиб тушган топшириқлар, хатлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 1 июнь кунига қадар ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини navoiy@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Навоий вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Мурожаат учун телефон рақамлар: +99879-223-53-51; +99879-223-01-38.