Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

САВОЛ БЕРСАНГИЗ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ.


Ассалому алейкум. Ман Кармана туманида яшайман. Оилада турмуш ўртоғим, қайнонам ва уч нафар вояга етмаган фарзандим бор. Хўжайиним ҳам, мен ҳам ишсизмиз. Қайнонамнинг пенсиясига кун кечираяпмиз. Кичик фарзандим 1 ёшдан ошган. Маҳаллага бола пули олиш учун мурожаат қилгандим. Уйимизда кондиционер борлиги ва ҳовлимиз пишиқ ғиштдан қурлгани учун, бола пули беришмас экан.Ваҳоланки, булар раҳматли қайнотамдан қолган. Саволим шундай, бола пули бериш уйдаги жиҳозларга қараб белгиланадими?

 

Саволга вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Даврон Ҳусанов жавоб беради.

 

    ЖАВОБ:  Сизнинг саволингизга асослантирувчи жавоб  “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомда кўрсатиб ўтилган. Унга кўра,  нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан яъни 358 007 сўмдан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади. Мазкур низомда талабгорнинг уйида уй жиҳозларининг бўлиши, бола пули бермасликка асос сифатида кўрсатиб ўтилмаган. Демак, сизнинг уйингизда кондиционернинг мавжудлиги пул бермаслик учун аниқ асос эмас.Бироқ, ҳар бир маҳаллада шу бўйича махсус комиссия тузилади. Комиссия талабгорнинг мулк ҳолатини ўрганади.Яъни оилангизда қўшимча даромаднинг борлиги ёки йўқлиги,  турмуш тарзингиз, томорқангиз мавжудлиги, ундандан фойдаланиш даражаси шулар жумласидан. Комиссия қарорига асосан, сизнинг оилавий аҳволингиз ҳақиқатан ҳам юқорида келтириб ўтилган низом талабларига мос келса, мурожатингиз қаноатлантирилади.

Шу ўринда нафақалар хусусида тўхталиб ўтсам.

   14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

   1 та болали оилага - 131 000 сўм;

   2 та болали оилага - 217 000 сўм;

   3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;

   2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.

 

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.