Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА АДВОКАТЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА ОШДИ
Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан бир нафар адвокатга лицензия берилди. Бу фуқароларимизга муаммоларини қонуний ҳал этишлари учун яна бир маслаҳатчи, яна бир суянчиқ дегани. Баҳром Муҳаммадиев эндиликда ўз фаолиятини ана шу асосда давом эттиради.
Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, мамлакатимизда адвокатлик фаолияти мутахассисликлари бўйича алоҳида лицензияларни жорий қилиш, адвокатлик тузилмасида мажбурий стажировка ўташ муддатини 6 ойдан 3 ойга қисқартириш, давлат ташкилотларининг юрисконсульти, судья, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи лавозимида камида 3 йил фаолият юритган шахсларни мажбурий стажировкадан озод этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг самарали ҳуқуқий механизми амалда жорий этилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз,бугунги кунда Навоий вилоятида 69 нафар адвокат фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар, фуқароларга 654 маротаба бепул хизмат кўрсатилган.