Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Тўлаш муддати тугайдиган ижтимоий нафақалар 6 ойга узайтирилади.


Болали оилаларга тўлаш муддати тугаётган ижтимоий нафақалар ариза ва бошқа ҳужжатлар талаб қилинмаган ҳолда 6 ойга узайтирилди. Шунингдек, ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиблари соддалаштирилиб, уларнинг миқдори оширилди.

  Бу ҳақда президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида сўз боради.

Таъкидлаш керакки, бундай оилалардан бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилинмайди.   

Фармон билан, 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказиш, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш, моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини 89 мингдан 100 мингтага етказишни таъминлаш белгиланган.

Шунингдек, жорий йилнинг  сентябр ойидан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилади. Хусусан,

·       пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;

·       ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;

·       болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;

·       зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгилаш кўрсатиб ўтилган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, турли тўловлар ва жарималар ундириш учун қўлланиладиган Базавий ҳисоблаш миқдори 223 минг сўм даражасида ўзгаришсиз қолган.

Сўнгги марта Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар жорий йилнинг 1 февралида 7 фоизга оширилган эди.

 

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати