Янгиликлар
САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ
Мен бюджет ташкилотида ишлайман. Биржа электрон савдосига газ плита куйган эдим. Ўзига маъқул вариантда ютиб олган таъминотчи газ плиталарни олиб келиб беришдан бош тортмоқда. Нима қилсак бўлади?
Саволга Қизилтепа тумани адлия бўлими бошлиғи Абдували Асадов жавоб берди.
Жавоб: — Бу вазиятда тарафлар ўртасидаги муносабатлар ва келиб чиққан низолар Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқи базаси тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳал этилади.
Фуқаролик кодексининг 386-моддасида белгиланган олди-сотдининг умумий қоидаларига асосан:
➖ олди-сотди шартномаси бўйича сотувчи товарни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Шунга кўра, электрон савдо тизими орқали Сизнинг корхонангиз билан шартнома тузган Сотувчи томон, шартномада белгиланган товар ва маҳсулотларни корхонангизга шартномада кўрсатилган муддатларда топшириши шарт.
▪️ “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқи базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига асосан, ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт.
Шу Қонуннинг 19-моддасида:
“тараф рад (қисман рад) жавобини олган тақдирда ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, шунингдек хўжалик шартномалари юзасидан талабнома билдирмай ҳам иқтисодий судга даъво аризаси бериши ҳамда суд буйруғини олиш учун ариза тақдим этиши мумкин” дейилган.
Демак, юқоридаги вазиятда мажбуриятини бажармаган Сотувчига товарларни етказиб бериш тўғрисида талабнома (огоҳлантириш хати) беришигиз мумкин.
Агар Сотувчи талабномада кўрсатилган муддатда товарни етказиб бермаса, судга даъво киритиш лозим.
Шу билан бирга, истасангиз хўжалик шартномаси бўйича талабнома билдирмай ҳам ўша корхона жойлашган жойдаги туманлараро иқтисодий судига ўтказилган пул, унга қўшиб пеня ва жарима каби суммаларни, хатто етказилган зарар суммаларини ҳам ундириб олиш юзасидан даъво аризаси киритишингиз мумкин.