Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

МЕҲНАТ ДАФТАРЧА ДАГИ 17 ЙИЛ ИНОБАТГА ОЛИНМАГАН


Ходимнинг меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлайдиган асосий хужжатлардан биридир.Пенсия ёшидаги фуқаронинг ишлаган даврларини ҳисоблашда ундаги ёзувларга таяниш мумкин.Аммо айрим ҳудудларда мазкур тартиб мавжудлигига қарамай пенсияга чиқаётган фуқаролар ортиқча оворагарчиликларга учрамоқда. Томди туманида истиқомат қиладиган Задагул Муратова ҳам 17 йиллик иш стажини тиклаш учун нақд бир йил сарсон бўлди. Фуқаронинг Томди туман адлия бўлимига мурожаатидан сўнг вазиятга ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича З.Муратова 1980 йилда Томди туман РАЙПОда, 1986 -1989 йилларда Томди Райселхозтехника, туман Ёнғин хавфсизлиги ташкилотида,1989- 1991 йилгача Томди “Водаканал” ташкилотида 1996-2001 йилларда вилоят “Сувоқова” ташкилоти туман филиалида ишлаб келган. Аммо фуқаронинг ишлаган даврларида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси суғурта пулларини тўлаганлигини тасдиқловчи бирламчи хужжатлар архив фондида мавжуд бўлмагани боис, ушбу даврлар иш стажига қўшиб ҳисобланмаган.

Ваҳоланки, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасида, меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий хужжат ҳисобланиши, меҳнат дафтарчаси ёки унга тегишли ёзувлар бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатилган.   

Шунингдек, мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилдаги “Давлат Пенсия таъминоти тўғрисидаги” Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 252-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

Шу асосга кўра, туман адлия бўлими томонидан судга даъво аризаси киритилиб, фуқаронинг 17 йиллик иш стажи тиклаб берилди.

Достон Рафиев

Томди туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси