Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ИЖАРАДА ТУРГАНИМ УЧУН МУРОЖААТИМ ҚАБУЛ ҚИЛИНМАДИ: МОДДИЙ ЁРДАМ ОЛИШИМ КЕРАК


Ассалом алайкум, мен ёлгиз онаман.3 нафар фарзандим бор. Навойи шаҳри “Турон” МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчаси, 5 уй, 59-квартирада ижарада яшайман. Ҳеч қаерда ишламайман. Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлганим учун, нафақа пули олмоқчи эдим. Маҳаллага чиқсам ижарада турганим учун мурожаатимни қабул қилмади. Бу бўйича қандай ёрдам ололаман?

Саволга Нурота тумани адлия бўлими масъул ходими Шуҳрат Жўрабеков жавоб берди

     Жавоб: Ҳурматли фуқаро, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пули олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомда кўрстатиб ўтилган. Мазкур Низомнинг 12-бандига мувофиқ болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг доимий ёки асосан яшаб турган жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тайинланади.

     Ижарада яшаётган оила яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун аризага илова сифатида доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотномани тақдим этиши лозим.

       Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин. Шунга кўра, асосан яшаб турган жойингиздаги "Турон" МФЙ га, агар ўз ҳуқуқларингизни бузилган деб ҳисобласангиз Навоий шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

   Ваколатли ташкилотлар сизнинг мурожаатингизни қабул қилиши шарт. Мурожаатни кўриб чиқишни асоссиз рад этиш жавобгарликка сабаб бўлади. Ижарада турганингиз мурожаатингизни кўриб чиқмаслик учун сабаб эмас.