Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

КАРМАНАДА ҚАЙНОТА ПЕНСИОНЕРЛИГИ УЧУН КЕЛИНГА БОЛА ПУЛИ ТЎЛАНМАГАН.


     Қонунчилигимизда боласини парваришлашда ижтимоий ҳимояга муҳтож она фарзанди 2 ёшга тўлгунга қадар бола учун нафақа пули олишга ҳақли. Унинг ҳуқуқлари қонуний мустаҳкамлаб қўйилган. Агар бу ҳуқуқлар бузилса, нима қилиш керак? Кармана туманида истиқомат қилувчи Т.Ҳамроев фарзандига бола пули ололмаётганидан шикоят қилиб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

       Маълум бўлишича, мазкур оиланинг ижтимоий аҳволи ҳақиқатан ҳам оғир. Оила боқувчиси кунлик даромад эвазига рўзғор тебратади. Бу қозон қайнатиш ва ойлик тўловлар учунгина етади холос . Шу боис, Т.Ҳамроевнинг турмуш ўртоғи Муқаддас Мардонова ўзлари истиқомат қиладиган “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғинига бола пули берилишини сўраб бир неча марта мурожаат қилган. Унинг мурожаати Вазирлар Маҳкамасининг 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тузилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, асоссиз рад этилган. Боиси, комиссия вакиллари оила аъзоларининг даромадлари таркибига фуқаронинг қайнотаси оладиган пенсия миқдорини ҳам қўшиб ҳисоблаган. Ваҳоланки, бу Низомнинг 8-бандига мутлақо зид.

       Шунингдек, мазкур ҳужжатнинг 19-бандига асосан бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оила таркибига болаларнинг ота-онаси, улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, ота-оналар билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган фарзандликка олинган болалар кириши кўрсатиб ўтилган.

      Туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Зиёкор” МФЙга тақдимнома киритилиб, фуқаро мурожаати қаноатлантирилди.

 

Жамшид Ҳамроев

Кармана тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси