Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШДА НАВБАТГА ЁЗИЛИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНМОҚДА


    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

   Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси жисмоний ва юридик шахслар учун нотариал хизматлардан фойдаланиш юзасидан шаффоф тизим яратишни кўзда тутмоқда.

   Шунингдек, нотариуслар томонидан ҳар бир нотариал ҳаракатни амалга оширишнинг аниқ тартиб-таомиллари белгилаб берилади.

Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидагилар белгиланмоқда:

биринчидан, ҳар бир нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартибини белгиловчи алоҳида-алоҳида маъмурий регламентлар тасдиқланмоқда;

иккинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг нотариал идорага мурожаат қилиши, навбатга ёзилиши ва нотариал хизматлардан фойдаланиш тартиби белгиланмоқда;

учинчидан, нотариусга ҳужжатларни тақдим этиш ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда ортиқча бюрократия ва сансоларлик ҳолатларини олдини олиш бўйича қоидалар киритилмоқда;

тўртинчидан, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилмоқда.

бешинчидан, нотариал тасдиқланган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уларни бекор қилиш ҳамда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш тартиби, нотариал ҳужжатлар йиғмажилдларини сақлаш ва архивларни юритиш қоидалари белгиланмоқда.

 

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати