Янгиликлар
"САНАТОРИЙ УЧУН ИШЛАМАЙМИЗ, АММО БУ НАМУНАЛИ ФАОЛИЯТ УЧУН РАҒБАТ "
Лола Турсунова 21 йилдан буён маҳалла тизимида фаолият олиб бормоқда.У айни пайтда Навоий шаҳридаги "Меъморлар"маҳалласи ишлайди. Хаётининг асосий қисмини оилавий қадриятлар тарғиботига бағишлаган аёл бугунги кунга қадар 200дан ортиқ оилаларни яраштириб, бахтли турмушининг давом этишига сабабчи бўлган.
"Маҳалла бу катта оила.Унда яшайдиган ҳар бир инсон шу оиланинг бир бўлаги.Шу боис, уларнинг дардига ҳам қувончига ҳам шерикмиз.Қай бир рўзғорда камчилик бўлса,келишмовчилик юзага келса албатта бартараф этилиши керак.Маҳаллада жиноятчиликнинг содир бўлмаслиги ниҳоятда муҳим.Ҳудудимизга ёт кишининг оралишдан хабардор бўлишимиз шарт.Бу тизимда ишлаш жараёнида вақтнинг аҳамияти йўқ."-дейди Л.Турсунова
Ҳукумат томони “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимининг жорий этиш тўғрисида” қабул қилинган қарор Л.Турсунова каби фидоий ходимларнинг фаолиятида самарадорликни янада оширади.
Низомга кўра, фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлиги ҳар ярим йиллик якуни бўйича рейтинг баҳоланади. Баҳолаш Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилиши белгиланган. Баҳолашда фуқаролар йиғини ходимининг ўз функционал вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги ва унинг ташаббускорлигига эътибор қаратилади. Бунда маҳалладаги эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган манзилли ишлар натижаси баҳолаш кўрсаткичларининг биридир.
Рейтинг натижасида “намунали”, "яхши”, "қониқарли” ва “қониқарсиз” фуқаролар йиғинлари аниқланади ҳамда "намунали” деб топилган фуқаролар йиғинларининг ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар моддий рағбатлантирилади. Бунда меҳнатга ҳақ тўлашдаги энг кам миқдорнинг 1,75 бараваригача бир маротаба пул маблағлари ажратилади.
Шунингдек, йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийлардан бирига соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.
"Биз албатта, санаторийга бориш учун ишламаймиз, аммо ҳукумат томонидан бу имкониятнинг тақдим этилаётгани фаолиятимиз учун қанот ва рағбатдир.Қолаверса, рейтинг тизими маҳаллалар орасида ижобий маънодаги рақобат муҳитини яратади."-дейди Лола Турсунова
Навоий вилояти адлия бошқармаси
Ахборот хизмати