Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

ФАРЗАНДИМ ИККИ ЁШГА КИРМАСДАН ИШГА ҚАЙТСАМ БЎЛАДИМИ?


Ассалому алейкум.Мен ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ҳозир бола парваришидаман. Фарзандим бир ёшда. Фарзандим икки ёшгв тўлмай туриб ишга чиқишим мумкинми? Буни мактабимиз директори рад этаяпти.

Саволга вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Умиджон Ҳатамов жавоб беради

         Меҳнат кодексининг 234-моддасига биноан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

  Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.

 Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.

 Эътибор беринг! Аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар (боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари) ўз хоҳишларига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин.

Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади.

    Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

 Болани парваришлаш таътилларининг вақти, башарти жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.

Демак, сиз мазкур ҳолатда ишга чиқишга ва тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ишлашга ҳақлисиз.