Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДА “ҲАЛОЛЛИК СТАНДАРТЛАРИ” ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

    Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

   Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда ҳамда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда.

     Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратишни тақозо этмоқда. Ушбу ишларга фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат секторнинг бошқа вакилларини ҳам кенг жалб этиш зарурати туғилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини изчил рўёбга чиқариш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

     Мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлаш, шунингдек, коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлашнинг замонавий механизмлари шаклланмоқда.

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантиришда янгича ёндашувлар амалга оширилмоқда. Аммо ҳар қандай ислоҳот инсонлар қалбига, шуурига сингсагина ўзининг ижобий қувватига эга бўлади.

Янгиликка мослашиш ҳеч бир замонда осон кечмаган. Бунинг учун фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш лозим. Бу жараён табиийки, комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотларни тарқатиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этишни талаб этади.Навоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ҳудуддаги ташкилот ва муассаалар, таълим даргоҳлари масъуллари билан мазкур мавзуда онлайн мулоқотлар ташкил этиб борилмоқда.Фуқаролар ўртасидаги тарғибот мурожаатларни онлайн қабул қилиш жараёнида амалга оширилмоқда.

Коррупцияга қарши кураш барчамизнинг вазифамиз. Мамлакатда унинг минимал даражасига эришимиз лозим.Бунинг учун коррупциянинг нафақат мамлакат сувирентети ва хавфсизлигига таҳдид эканлиги балки, кишилик жамиятининг ривожида ҳам тўсқинлик қилувчи омиллигини, коррупциялашган муҳитда ҳар бир тармоқ зарарланиши, фуқароларнинг ҳукуматга нисбатан ишончи сусайиши, қонунлар қадрсизланиши, ёшларнинг ўқиши,билм олиши, иш билан таъминланиши ва малакали кадр бўлиб етишиш даражаси сифат талабига жавоб бермайдиган бўлиши, майиший турмуш тарзидаги мувозанат занжири узилишини аҳоли онгига узлуксиз сингдириб бориш зарур.

 

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати