Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ИККИ ЙИЛ ОЙЛИКСИЗ ИШЛАГАН ХОДИМЛАРГА 60 МИЛЛИОН УНДИРИБ БЕРИЛДИ


Нурота туманидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида ишлаган                3 нафар ходим иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

-Боғчамиз туманнинг Амир Темур маҳалласида жойлашган. Бу Нуротадаги чекка ҳудудлардан бири ҳисобланади. Аввалига боғчага болалар қатнови ёмон эмасди. Кейинчалик бола қатнови камайиб, боғча капитал таъмирлашга тушди. Шундан сўнг, раҳбарлар бизга бола камлиги учун ишдан кетиишмизни оғзаки айтишди.Бунга ҳам 2 йил бўлди. Шу вақт оралиғида ора-сирада боғчага бориб турардик, аммо, ойлик ололганимиз йўқ.Бу -дейди, Латофат Бақоева.

Адлия бўлими томонидан мурожаат ўрганилганда, 7-сонли МТТ ва              3 нафар ходим ўртасидаги меҳнат шартномаси 2 йилдан буён бекор қилинмаганлиги, уларнинг меҳнат дафтарчаси иш берувчида сақланаётганлиги маълум бўлди. Аммо фуқароларга бу даврлар учун ойлик иш ҳақи тўлаб берилмаган. Мазкур ҳолат молия бўлими ҳамда МТБнинг қарздорлик тўғрисидаги маълумотномалари билан ҳам тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154-моддасида, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъйий назар, ходимга бажарилган иш учун ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлашга мажбурлиги кўрсатиб ўтилган. Кодексининг 161-моддасида эса меҳнатга ҳақ тўлаш ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиш мумкин эмаслиги, ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланиши лозимлиги белгиланган.

Шу асосга кўра, адлия бўлими томонидан Навбаҳар туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, фуқаро Санобар Аҳатовага 19.951 минг сўм, Шодигул Асқаровага 19, 587 минг сўм, Латофат Бақоевга 32, 149 минг миқдорида иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шуҳрат Жўрабеков

Нурота тумани адлия бўлими бош мутахассиси