Янгиликлар
БИР КУНДА ИККИ ФУҚАРОНИНГ ИШ СТАЖИ ТИКЛАНДИ
19 йиллик иш стажини тиклаш учун 3 йил овора бўлган Алмас Джумаханов бугун ниятига етди. У Навоий вилоятнинг Конимех туман “Юксалиш” маҳалласида яшайди. Мурожаатчи 19 йил давомида Саржал НШХ (собиқ Комунизм савхози)да фаолият юритиб келган. Аммо у ишлаган ташкилот фаолияти тугатилгани ва ишлаган даврларда иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома архивга топширилмагани боис, песнсия ҳисоблашда бу вақт инобатга олинмаган. Конимех туманининг “Гулистон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Каҳрамон Хатамов ҳам ана шундай вазиятга дуч келди. У 13 йиллик иш стажини тиклаш учун овора бўлди. Фуқаро бу даврда “Жамбул” совхозида фолият юритган.Фуқароларнинг Конимех туман адлия бўлимига мурожаатидан сўнг вазиятга ойдинлик киритилди.
Ҳар иккала ҳолат ҳам мурожаатчиларнинг иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни архивга берилмагани билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 44-сонли қарориннг 23-бандида, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун 42-моддаси ва “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 80-бандига биноан, меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган. Архивга иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар тақдим этилмаган ҳолатда юқоридаги қонун хужжатларига асосан, меҳнат дафтарчаси орқали иш стажини тиклаш имконияти мавжуд.
Шунга кўра мазкур фуқаролар манфаатида Конимех туман маъмурий судига ариза киритилиб, суд томонидан ариза қаноатлантирилди
Алишер Ахмадов
Конимех туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси