Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ҳеч қандай огоҳлантирувчи белгисиз родар ўрнатиш мумкинми? Ана шу тартибда ўрнатилган родарга тушган шахс судга мурожаат қилса бўладими?


Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, транспорт воситаларининг оқими ва йўл шароитини ҳисобга олган ҳолда, кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик дислокацияси белгиланган ва махсус мосламалардан тегишли тартибда фойдаланиш чоралари кўрилган бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ушбу Низомнинг 29-бандига биноан, кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

Шунингдек, Низомнинг 30-бандига асосан, ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа (жисмоний ва юридик) шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланиши белгилаб берилган бўлиб, мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

Бундан ташқари, Низомнинг 32-бандига биноан, кўчма фоторадар ва мобиль комплексларни қўллаш жойи ва вақти ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокацияга мувофиқ белгиланади.

Низомнинг 41-бандига кўра, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини махсус аудио ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган экипировкада ошкора усулда амалга оширади. Йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланиши назарда тутилган.

Эътибор беринг! Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарорига 1-ИЛОВА "Йўл ҳаракати ҚОИДАЛАРИ" 5.43. «Радар». Йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт.

 

Стационар махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда доимий йўл белгиларини, кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда эса кўчма устунга вақтинчалик йўл белгиларини ўрнатиш кўзда тутилади.

 

Эътибор беринг! Ушбу Низом 7.19. «Фото- ва видео қайд этиш». Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилаётганлигини билдиради. Огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи ва ахборот ишора белгилари билан биргаликда қўлланилади.

════════════════

Демак, “Радар” йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт. Сиз мазкур ҳолат юзасидан маъмурий судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз.