Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ИНСОН ОМИЛИСИЗ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ


 Учқудуқ туманида истиқомат қиладиган З.Икромова кам таъминланганлар учун ижтимоий нафақа олишда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилган.

 

Фуқаронинг маҳаллага ёзган аризаси комиссия аъзолри томонидан кўриб чиқилишда эътиборсизликка йўл қўйилгани учун З.Икромовага нфақа пули тайинлаш пайсалга солиб келинган.Туман адлия бўлими аралашуви билан фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этиб берилган.

Эндиликда бу каби масалалар инсон омилисиз ҳал этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 308-сонли Қарорига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”амалда жорий этилмоқда.

 

Маълумки шу кунга қадар, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни кўриб чиқиш ва тайинлаш Вазирлар Маҳкамасининг 44-­сонли Қарорига асосан Махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилган. Комиссия таркибига эса ўзини ўзи бошқариш органи маслаҳатчилари, котиби, ушбу орган ҳудудига бириктирилган ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими, шунингдек зарурият бўлганда, ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ва молия органлари вакилларидан таркиб топган. Бундан кўриниб турибдики, ушбу Қарорда нафақаларни тайинлаш масаласи инсон омилига боғлаб қўйилган ва бундан ташқари, асосий масалани ҳал қилиш учун ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларига юқори ваколатлар бериб қўйилган эди. Электрон тизимда эса бу инсон омилисиз амалга оширилади.

 

Ягона реестрнинг дастлабки босқичида ижтимоий нафақага муҳтож оилалар аниқланади

Кейинги босқичларда бу тизим ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро ва оилаларга давлат томонидан кўрсатиладиган пул ёки маҳсулот кўринишидаги барча ёрдам турларини (болаларнинг бепул боғчага қатнаши, ўқувчиларни бепул дарсликлар тўплами билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул ёки имтиёзли тиббиёт хизматларини кўрсатиш, ипотека кредитлари учун бошланғич бадални тўлаш ва бошқа) қамраб олинади.

 

Ягона реестрнинг афзаллиги шундаки, биринчидан, тақдим этиладиган маълумотларга зарурат бўлмаслиги ҳисобига ижтимоий нафақаларга муҳтож оилалар учун ариза бериш жараёни кескин енгиллашади ва ушбу оилалар учун маълумотларни йиғиш каби сарсонгарчиликларга барҳам берилади.

 

Иккинчидан, кам таъминланганликни эътироф этиш ҳамда ижтимоий нафақаларни тайинлаш ёки рад этиш жараёни максимал даражада шаффофлашади. Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор фақат Ягона реестр ахборот тизими томонидан (унга киритилган мезонлар асосида) қабул қилинади, бунда ҳеч қандай инсон омили мавжуд бўлмайди.

 

Учинчидан эса ҳозирги кунда кам таъминланган оилаларга давлат томонидан турли хил ёрдамлар (болаларнинг бепул боғчага қатнаши, мактабда бепул дарсликлар ва қишки кийим-бош билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул даволаниш ва бошқалар) кўрсатилмоқда. Бироқ ушбу ёрдамларга муҳтож оилаларни аниқлаш тартиби ҳеч қандай қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган ва давлат томонидан қайси оилага қандай ҳамда неча пуллик ёрдам кўрсатилгани тўғрисида маълумотлар базаси мавжуд эмас. Демак, Ягона реестр мана шундай маълумотлар базасига айланади ва ушбу база орқали автоматик тарзда барча ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш имконини беради.

 

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати