Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ИННОВАЦИЯ –ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


Мамлакатимизда инновацион фаолиятга кенг йўл очилди. “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун бу борадаги ишларни жадал равишда ривожланиши учун муҳим асосдир. Қонунга мувофиқ, инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Қонунга асосан, инновациялар маҳсулотга оид, жараёнга оид, маркетингга ва ташкилий инновацияларга бўлинади.

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари технологияларни яратиш, жорий этиш, ишлаб чиқариш, уларнинг трансфери ва янги ишланмаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида юридик шахс тузмасдан ташкил этилади.

Дунёдаги замонавий тараққиёт тенденцияси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини рағбатлантириш, илғор илм-фан ютуқларини иқтисодиёт тармоқларига жорий қилиш барқарор иқтисодий ўсишнинг бош омили ҳисобланади. Масалан, ҳозирги кунда ГФРда ЯИМнинг 2,7%ини, АҚШда -2,8%ини ва Японияда 3,5% ини айнан инновацияларни ривожлантиришга қаратилаётгани юқоридаги фикрнинг яққол далилидир.

     2016 йилда Давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун бюджетдан ажратилган маблағ ҳажми 172,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарининг бундан ҳам кўп маблағлари инновацион фаолиятга йўналтирилган бўлиб, 2016 йилда ушбу маблағ 300 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этган

Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ахборот хизмати