Янгиликлар
ФУҚАРОЛАРДАН МАЖБУРИЙ ТЎЛОВ УНДИРАЁТГАНЛАР ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИМИ?
Сўнгги йилларда фуқароларга ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб, аҳолидан мажбурий тўлов ундирадиган махсус формали шахслар пайдо бўлди.Улар ҳар бир оиладан газ, солиқ ёки коммунал тўловларига деб 20 000-40 000 сўм атрофида пул йиғиб чиқишмоқда. Мазкур ноқонуний ҳаракат асосан, куз-қиш мавсуми бошланишида кўзга ташланаяпти.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, бу ҳолат турли хил шаклда ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан уюштирилмоқда. Уларнинг номланишида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзларнинг ишлатилиши, муҳр ва штампларда ёнғиннинг олдини олишга қаратилган рамзларнинг тушурилганлиги фуқароларнинг чалғишига сабаб бўлаяпти.
Эслатиб ўтиш жоизки, фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозим:
1. Совуқ сув таъминоти;
2.Иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);
3. Электр таъминоти;
4. Газ таъминоти;
5. Иссиқлик таъминоти (кўп қаватли уйларда);
6. Канализация (истеъмолчи уланган бўлса);
Мазкур тўловлар...да амалга оширилади
Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш
билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2091-моддасига кўра формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланганлигини эслатамиз.
Навоий вилоят адлия бошқармаси
Ахборот хизмати