Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ХОДИМЛАРНИНГ ҲАҚҚИГА КЎЗ ТИККАН ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ


Учқудуқ туманидаги “Порлоқ юлдузчалар” хусусий мактабгача таълим муассасасида ишчи ходимлар  олти ойгача маошсиз ишлган.Боғчада фаррош сифатида фаолият юритган Маҳбуба Қодирова иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

-Мен 2019 йил 4 сентябрда Учқудуқ туманидаги “Порлоқ юлдузчалар” НМТМга фаррош вазифасига ишга қабул қилинганман.Аммо шу кунга қадар ойликсиз ишладим.Боғчамизда мендан ташқари яна бир нечта ишчи ҳам ишлаган даври учун пулини ололмай юрибди.-дейди М.Қодирова.

Ҳолат ўрганилганда боғчада болалар қатнови етарли бўлса-да, тақсимот тўғри ташкил этилмагани боис, ҳисоб рақамда пул маблағлари йўқлиги баҳона қилиниб ходимларнинг иш ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаган.

Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар иш бошлаган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси МКнинг 154-161-моддаларига асосан, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар ходимга бажарган иши учун иш ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ Меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт. Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланган ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

            Шу асосга мувофиқ туман адлия бўлими томонидан  фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судига даъво аризаси киритилиб мактабгача таълим муассасасининг 3 нафар ходимига ишлаган даврлари учун иш ҳақи ундириб берилди.Қонунбузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли тартибда қонуний чора қўлланилди.

 

Йигитали Эрмаматов

Учқудуқ тумани адлия бўлими бошлиғи