Янгиликлар
АРХИВГА ТОПШИРИЛМАГАН МАЪЛУМОТ УЧУН ХОДИМ ЖАВОБГАР ЭМАС
Зарафшон шаҳрида истиқомат қиладиган Исмат Ҳакимов ҳудуддаги “Ясень” маъсулияти чекланган жамиятида уста дурадгор вазифасида ишлаб келган. Зарафшон шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан “пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида”ги маълумотлар мавжуд эмаслиги важ қилиниб, унга пенсия тайинлашда ишлаган даврлари инобатга олинмаган. Мазкур масалада амалий ёрдам сўраб фуқаро шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди
Иш ҳолатлари ўрганилганида, Зарафшон шаҳар Давлат архиви директорининг 20.02.2020 йилги №02-23/35-сонли хатида “Ясень” маъсулияти чекланган жамиятнинг ҳужжатлари давлат сақловига топширилмаганлиги кўрсатилган. Статистика бўлимининг 21маълумотларида эса “Ясень” маъсулияти чекланган жамияти 2008 йил 29 сентябрда 503/09-сонли қарор билан давлат рўйхатидан чиқарилганлиги ва фаолияти тугатилганлиги маълум қилинган
Аммо фуқаронинг меҳнат дафтарчасида Зарафшон шаҳар “Ясень” маъсулияти чекланган жамиятида дурадгон вазифасида ишлаганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддасида меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат эканлиги, иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 42-моддасида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган.
Шунга кўра, фуқаро манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси киритилди ва мурожаат қаноатлантирилди.
Дилдора Каттаева
Навоий вилоят адлия бошқармаси масъул ходими