Янгиликлар
ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА МАКТАБЛАР ҚАНДА ИШЛАЙДИ?
Мактаблар фаолияти бошланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.Шу ўринда бир савол туғилади. Пандемия даврида умумтаълим мактаблари иш жараёнини қандай ташкил этади?
“Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар”нинг Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга олиниши орқали мазкур саволга жавоб топилди.
Хужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.
Унда машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;
Пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;
Барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;
Мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади;
“эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;
Ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;
Синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;
Пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;
Юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари (https://t.me/huquqiyaxborot/7900)Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ҳисобга олинган эди.