Янгиликлар
Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар
Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб 2020 йилнинг 9 ойи давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Навоий вилоят адлия бошқармасига 2020 йилнинг ўтган даври давомида жами 714 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 517 таси ҳал этилган, 167 таси қаноатлантирилган, 350 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эьтибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Навоий вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони” (1008) га 2020 йилнинг ўтган даври давомида жами 84 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 64 та, бошқа соҳаларда 20 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 66 таси ҳал этилган, 23 таси қаноатлантирилган, 43 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 18 таси тегишлилигига кўра юборилган.
Бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида вилоятдаги барча туман (шаҳар)ларда сайёр қабуллар ташкил қилиниб, унда жами 27 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилинган. Мазкур мурожаатларнинг барчаси бошқарма томонидан кўриб чиқилиб, 10 таси қаноатлантирилган, 17 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилиб, оммавий ахборот воситаларида ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилмоқда.
Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари
III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:
Бошқарма томонидан 2020 йилнинг ўтган даври давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 5 276 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 4 581 таси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида, 331 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 97 таси юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш, 267 таси нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида аниқланган.
Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 95 та тақдимнома, 8 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ҳамда 207 та огоҳномалар киритилган. Киритилган тақдимномаларга асосан 45 нафар масъул шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, 5 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари
IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил ўтган даври давомида тадбиркорлар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 1 225 075 минг сўмлик 51 та даъво аризалари киритилган.
Киритилган даъво аризаларнинг 775 747 минг сўмлик 47 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.
Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар
V. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида:
2020 йил 9 ойи давомида жами 72 760 та нотариал ҳаракат амалга оширилди. Шундан 6 898 таси кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш, 5 086 таси автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш, 2 743 таси мулк ижараси шартномалари, 364 таси васиятнома, 665 таси меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш, 223 таси эр-хотиннинг умумий мол-мулки тўғрисида гувоҳномалар бериш бўйича, 11 616 таси автотранспорт воситаси билан боғлиқ ишончномалар, 4 491 таси бошқа ишончномалар бериш, 4 405 таси гаров, 1 566 таси ипотека шартномаларини тасдиқлаш ҳамда 31 079 таси бошқа нотариал ҳаракатлар ҳисобланади.
Шундан, 435 таси сайёр нотариал ҳаракатлар, 580 таси давлат божи тўлашдан озод этилган ҳолда расмийлаштирилган нотариал ҳаракатлар ҳисобланади.
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йилдан бугунги кунга қадар адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун жами 209 та лицензиялар берилган. Шундан, 71 нафар лицензия олган адвокатлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, рўйхатдан ўтказилган адвокатлик тузилмалари сони 59 тани ташкил этса 44 таси бюролар, 14 таси фирмалар ва 1 та Ҳайъат, шундан фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари сони жами 29 тани (22 та бюро, 6 та фирма ва 1 та ҳайъат) ташкил этади. Жорий йил давомида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун 4 та лицензия берилган, 3 та лицензиянинг амал қилиши тугатилган, шунингдек 3 та адвокатлик бюроси ва 1 та адвокатлик фирмаси қайта рўйхатдан ўтказилган.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш
VI. Бошқарманинг нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими фаолияти бўйича:
Навоий вилоят адлия бошқармасида 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 438 та (шундан 268 таси давлат рўйхатидан ўтган ННТлар, 170 таси ҳисоб рўйхатидан ўтган ННТлар) ННТлар ва ННТларнинг ҳудудий тузилмалари, шунингдек 93 та диний ташкилотлар (шундан 13 таси ноисломий) давлат рўйхатидан ўтган.
2020 йил 1 октябрь ҳолатига бошқармада 13 та ҳисоб рўйхатдан ўтказилган доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 43 нафар судья (шундан 31 таси олий, 12 таси ўрта махсус маълумотли) фаолият кўрсатмоқда. 2020 йилнинг ўтган даври давомида бўлимга жами 2 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 1 таси ҳал қилинган бўлса, 1 та мурожаат тегишлилигига кўра юборилган.
VII. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, юридик хизмат ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:
Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари маълумотлар базасига 193 та ташкилот киритилган бўлиб, уларга давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари 63 та, туман ва шаҳар ҳокимликлари 10 та ҳамда 120 та бошқа ташкилотлардан иборат. Юқоридаги 193 та давлат органлари ва ташкилотларида 204 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, уларда 190 нафар юридик хизмат ходимлари фаолият олиб бормоқда ва 14 та вакант штат бирлиги мавжуд.
2020 йилнинг ҳисобот даврида юридик хизмат фаолияти соҳасида вилоят даражасидаги 36 нафар юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш масаласи келишилиб, розилик берилди ва мавжуд бўш вакант ўринлари малакали юридик хизмат ходимлари билан тўлдирилди, 5 нафар номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилди. Юридик хизмат ходимининг лавозимдан озод этиш масаласи адлия органлари билан келишилмаган 1 та ташкилотга тақдимнома киритилиб, интизомий таъсир чоралари қўлланилди.
Малакасини оширган юридик хизмат ходимларининг 8 нафари аттестациядан ўтказилиб, гувоҳномалар топширилди. 3 нафар юридик хизмат ходими комиссия хулосасига асосан аттестациядан ўтмаган деб топилди.
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида вилоят ҳокимининг 6 та норматив-ҳуқуқий қарори лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан хулосалар берилди ва 20 та қарор Навоий вилоят маҳаллий давлат ҳокимяти органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлари давлат ҳисоби реестирига киритилди.
Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, юридик хизмат ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти
VIII. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиб бориш бўлиб, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун вилоят адлия бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиб бориш бўлиб, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бошқарма томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 926 та жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Шундан 605 таси ОАВ орқали (62 та телевидение, 80 та радио, 24 та газета ва 439 та веб сайтларда) 302 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Мазкур оғзаки ҳуқуқий тадбирлар давомида 10 200 дан ортиқ тингловчилар аудиторияси жалб қилинган.
Адлия органлари фаолияти ҳақида аҳолида тўлиқ маълумот шакллантириш мақсадида туман адлия бўлимлари фаолияти бўйича “Адлия бўлимининг бир иш куни” махсус кўрсатуви тайёрланиб, мазкур телекўрсатувлар маҳаллий ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилиши таъминланди. Шунингдек, Навоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Навоий телевидениеси орқали “ТВ маслаҳат”, “Жамият ва қонун” “Қонунга шарҳ”, “Адлия минбари”номли теледастурлари тайёрланиб эфирга узатилиб келинмоқда.
Бундан ташқари, Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан қабул қилинган қўшма қарорга асосан, Навоий вилоятидаги маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш бўйича “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳасини ташкил этиш бўйича тадбирлар графиги тасдиқланиб, ҳар ойнинг иикинчи шанба куни фуқаролар йиғинларида адвокатлар, ташкилот ва идораларнинг юридик хизмат ходимлари билан биргаликда тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти
IX. Бошқарманинг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими фаолияти бўйича:
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 123 та таклифлар ишлаб чиқилди. Бўлим томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш соҳасини ўрганиш юзасидан 42 та ташкилотда ўрганиш ўтказилди ҳамда ўтказилган ўрганишларда жами 4 581 та қонунбузилишлар аниқланган.
Бундан ташқари, 60 та таъсир чораси, шундан 56 та тақдимнома, 4 та маъмурий таклиф ҳамда 39 та огоҳномалар ҳамда иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш соҳаси бўйича 7 282 960 минг сўмлик 16 та киритилган. Шунингдек, ўрганишлар давомида 33 та туман ҳокимининг қарорлари бекор қилинган.
Бошқарманинг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими фаолияти
X. Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг фаолияти бўйича:
Туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йилнинг ўтган даври давомида жами 1 797 та мурожаат келиб тушган, уларнинг 1 582 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 1 287 та мурожаат қаноатлантирилган.
Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ҳисобот даври давомида сайёр ҳамда шахсий қабуллар ташкил қилиниб, унда жами 1 049 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилинган. Мазкур мурожаатларнинг 919 таси бўлимлар томонидан кўриб чиқилиб, 742 таси қаноатлантирилган, 177 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилиб борилмоқда.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш, норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти сохасига оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида 2020 йилнинг 9 ойи давомида белгиланган иш режага асосан 221 та корхона ва ташкилотларда 405 та ўрганиш ва 114 та мониторинглар амалга оширилди.
Ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 14 693 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан жами 424 та тақдимнома, 121 та маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича таклиф, 2 237 та огоҳномалар киритилган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 1 290 000 000 сўмлик 571 та даъво аризалари киритилган. Адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 234 та таклиф тақдим этилган.
Шунингдек, ҳисобот даврида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 5 846 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 2 111 таси ОАВ орқали (116 та телевидение, 224 та радио, 106 та газета ва 1645 та веб сайтларда) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 756 маротаба маърузалар, 282 маротаба давра суҳбатлари ҳамда 46 маротаба семинарлар ўтказилди.