Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Навоий вилоят адлия бошқармаси тизимида янги тайинловлар


Навоий вилоят адлия бошқармаси тизимида янги тайинловлар амалга оширилди. Адлия вазирининг тегишли буйруқлари билан Хурсан Фармоновна Джуракулова бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи лавозимига, Орифжон Облоқулович Султонов Навоий вилоят Зарафшон шаҳар адлия бўлими бошлиғи лавозимига, Ориф Қодирович Насиров эса Навоий вилоят Томди туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Х.Джуракулова бошқарма ҳузуридаги идоравий нотариал архив мудири лавозимида, О.Султонов Навбаҳор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида, О.Насиров эса Зарафшон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мазкур тайинловлар, Адлия бошқармасида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Адлия бошқармаси жамоаси ушбу ходимларни янги лавозимларга тайинланганлиги билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақият тилаб қолади.