Янгиликлар
ТОМДИЛИК ОНАХОННИНГ ЭЪТИРОФИ
“Мен Томдининг “Ақтау” овулида яшайман.Овулнинг ишларида фаолман, бу ердагилар “кайвони ая” ҳам дейишади.Овулимизда мингдан зиёд аҳоли яшайди.Асосан чорвачилик билан қозон қайнатамиз.Ҳудудимиз кичик бўлса ҳам, меҳримиз катта лекин, шунга яраша муаммоларимиз ҳам йўқ эмас.Масалан бизда, қиш тушгандан кейин ёқилғи масаласида муаммо бўларди. Ишга жойлашиш, тиббий хизмат масалалари ҳам бор. Айниқса ногиронлиги бўлган фуқароларимизнинг тиббий жиҳоз олишда бироз қийналишарди. Чунки, овулдошларимнинг кўпчилиги муаммосини кимга айтишни ва қандай тушунтиришни билишмайди ёки йўл узоқ бўлгани учун шаҳар марказларига боришга эринишади.Адлия бошқармаси томонидан ўтказилган сайёр қабул ана шундай фуқаролар учун айни муддао бўлди. Қабулда бошқарма бошлиғи овулдошларим қатори менинг ҳам мурожаатимни ёзиб олганди. 5 ёшли набирамга артопедик тиббий жиҳоз ва яна бир набирамни МТТга навбатга қўйиш учун ёрдам сўраган эдим.Навбатга қўйиш масаласи шу ернинг ўзида ҳал бўлган.5 ёшли қизалоғимизга ҳам сўраган нарсамиз адлия бўлими томонидан етказилди. Ҳозирда тумандаги адлия бўлимида ишлаётган юрист укаларим менга яқин кўмакчи. Фарзандларимда, ўзимда бирор муаммо юзага келса улардан ҳуқуқий ёрдам оламан.Борларига шукур.”
К.Койбагарова
Томди тумани “Ақтау”ОФЙ фуқароси