Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ


СЎРАГАН ЭДИНГИЗ Ассалом алайкум. Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, мактаб маъмурияти томонидан малака оширишга юборишаяпти. Малака оширишга кетган вақтимда менга иш ҳақи тўланадими? ЖАВОБ: Ҳа, бу даврда Сизга иш ҳақи тўланади.
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида"ги Низомга кўра мактаб ўқитувчилари малака оширишга юборилганда ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади. ❗️Ишдан ажралган ҳолда ҳудудий марказларга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.